Тошкентдан “ғилдиракдаги меҳмонхона” сифатида танилган поезд йўлга чиқди
“Orient Silk Road Express” поезднинг бундай аталишига унинг вагонларидаги юқори даражадаги шароитлар сабаб бўлган.

Лойиҳа O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi ва Lernidee Erlebnisreisen ҳамкорлигида амалга оширилган.
Поездда 11 давлатдан 82 нафар сайёҳ сафарга чиққан. Улар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби шаҳарларга ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан танишади.
