Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бизнинг асосий таркиб ўзгача бўлди (Видео)

Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бизнинг асосий таркиб ўзгача бўлди (Видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэлани мағлуб этиб, FIFA Series халқаро ўртоқлик турнири ғолиби бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди (пенальтилар сериясида — 5:4). Габонга қарши ғалабали ўйинни ўтказиб юборган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бу сафар асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоада бир нечта хавфли вазиятлар бўлганига қарамай, дарвозаларга тўп кирита олмади — 0:0. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 5:4 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари турнир ғолибига айланди. Иккинчи ўринни Венесуэла, учинчи ўринни эса Габон терма жамоаси эгаллади.

ФИФА серияси 2026 — FIFA Series турнирининг иккинчи мавсуми бўлиб, у турли қитъа конфедерацияларига мансуб миллий терма жамоалар ўртасидаги таклиф асосида ўтказиладиган ўртоқлик мусобақаси ҳисобланади. Жорий йилги турнирда ҳар бирида тўрттадан жамоа иштирок этадиган тўққизта алоҳида серия ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу ўйинлар ФИФАнинг баҳорги тақвими доирасида саккизта мезбон мамлакатда бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бизнинг асосий таркиб ўзгача бўлди: 1та ҳам клубдош йўқ

12.Абдувоҳид Неъматов – Насаф
2.Абдуқодир Ҳусанов- Ман.Сити (Англия)
5.Рустам Ашурматов – Истиқлол (Эрон)
7.Отабек Шукуров – Банияс (БАА)
9.Одил Ҳамробеков – Трактор (Эрон)
10.Азиз Ғаниев – Ал-Батаих (БАА)
11.Остон Ўрунов – Персеполис (Эрон)
13.Шерзод Насруллаев – Пахтакор
14.Элдор Шомуродов (с) – Истанбул ББ (Туркия)
20.Беҳруз Каримов – Сурхон
24.Жаҳонгир Ўрозов – Динамо

Терма жамоаларда клубдошлар бўлиши жуда муҳим. Мураббийлар учун тайёр шакилланган боғламлар бўлади. Лекин бизнинг таркибда бир-бирини жуда яхши биладиганлар кўп. Йиллар давомида улар бирга ҳаракат қилиб кетишмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: