АҚШ Давлат давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ой охирида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди
Профессионал дипломат ҳисобланган Нуланд Обама маъмурияти даврида давлат котибининг Европа масалалари бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган, Доналд Трамп 2016 йилги сайловларда ғалаба қозониб, 2017 йил январида лавозимга киришгач, ишдан кетган ва тўрт йил ўтиб Байден маъмуриятида давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимига қайтганди. Нуланд Венди Шерман истеъфога чиққанидан кейин унинг ўрнига давлат котиби ўринбосари вазифасини ҳам бажариб турганди.
Давлат департаменти баёнотида Нуланднинг истеъфоси сабаби келтирилмаган.
Унинг ўрнига бошқа профессионал дипломат, Афғонистондаги собиқ элчи, Америка қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилишига раҳбарлик қилган Жон Басс вақтинча давлат котиби ўринбосари лавозимини эгаллайди.