Шу қиз аниқ судга берилади!.. (видео)
Дурдона эмас. Бунга Дурдонанинг умуман дахли йўқ. Гулжаҳон Холхўжаевани судга беришади. Чунки мана қанча вақтдан бери Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиб келади. Агар ўзаро шартномаси бўлмаса, катта ҳофизнинг ақлли ва ишбилармон фарзандлари кўриб қолишса, шу заҳоти судга беришади. Ва Гулжаҳон бор топган-тутганини уларнинг қўлларига қўшқўллаб топширишга мажбур бўлади. Агар бермаса, қамалади.
Ана, Сардор Мамадалиевни судга беришди-ку. Эшитишимизга қараганда, Сардорнинг анчагина чўнтаги бўшаб қолибди. Бунинг устига, бу қўшиқ шеърининг муаллифи ҳам бор… Аммо Абдулла Ориповнинг фарзандлари билишадики, Халқ шоирининг ёзганларининг ҳаммаси халқники. Шеърларни ким ёдлаб айтса, ким куйга солиб қўшиқ қилиб айтса, улар шунчалик хурсанд бўлишади. «Отам айтиб кетганди, отам ёзганди», дейишиб, оёқ кийимлари емирилгунча у ёқдан-бу ёққа югуришмайди. Ана шундай қилиб югурадиганларни «шармандалар» дейишади. «Керак бўлса, ўзинг бирор нима қил, керак бўлса, ўзинг халқнинг кўнглидан жой ол!» дейишади.
Аммо Гулжаҳонга гап бўлиши мумкин эмас. Роса «синдириб» айтибди!
