Ливанда ноодатий вазият юзага келди

Ливанда ноодатий вазият юзага келди

Ливанда ноодатий вазият юзага келди. Теҳроннинг Байрутдаги элчиси Муҳаммад Реза Шибани персона нон грата деб эълон қилинганига қарамай, мамлакатни тарк этмади. Дипломатик тартибга кўра, у 29-мартгача Ливанни тарк этиши керак эди. Шунингдек, у Ливан президенти Жозеф Ауннинг Эронни таҳдид сифатида баҳолаган баёнотига қарши муносабат билдирди ва мамлакатни тарк этиш талабини бажармади.

Маълумотларга кўра, Ҳизбуллоҳга яқин кучлар Эрон элчихонасини назоратга олиб, ҳудудда хавфсизликни таъминлашни ўз зиммасига олган. Яъни, улар Ливан политсиясини у ердан ҳайдаб юборишди. Бу ҳолат дипломатик амалиётда кам учрайди (бу каби воқеалардан хабаримиз йўқ). Эҳтимол, у халқаро дипломатия тарихида ноодатий ва муҳокама қилинадиган воқеалардан бири сифатида эсда қолади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: