Туркияда фаҳш иш билан шуғулланиб келаётган ўзбекистонлик аёл қамоққа олинди
Туркиянинг Салиҳли шаҳрида полиция гуруҳлари «қўшмачилик» билан шуғуллариб келаётган бир ўзбекистонлик аёл ва икки қирғизистонлик фоҳишани қўлга олди. Туман хавфсизлик бошқармаси Осайиш бюроси гуруҳларининг тезкор қидирув ишлари натижасида, ўзбекистонлик 41 ёшли У.Й. исмли шахс Кожачешме маҳалласидаги манзиллардан бирида 2 минг лира эвазига фаҳш билан шуғуллантириб келаётгани аниқланди. Белгиланган манзилга уюштирилган босқинда қирғизистонлик аёллар — 35 ёшли А.И. ва 37 ёшли Г.Д. ҳамда гумонланувчи ўзбекистонлик У.Й. қўлга олинди.
Бошқармадаги жараёнлардан сўнг чет эл фуқароси бўлган аёллар депортация қилиниш учун депортация марказига топширилди. У.Й. эса «фаҳшга воситачилик қилиш ва жой ажратиш» жиноятлари билан судга чиқарилиб, қамоққа олинди.
