Роса «тортганидан» кейин узун соқолини силаб қўйиб масжидга йўл олади!..

Роса «тортганидан» кейин узун соқолини силаб қўйиб масжидга йўл олади!..

Маҳалла раиси бўлган укам ҳар куни комедия воқеаларни айтиб беради.
Маҳалласида ишлашни ҳохламайдиган, болалар пулини олиб, ароқ ичиб юрадиганлар ҳам бор экан.
Аммо, кўринишини диндордек кўрсатиб, соқолни узун қўйиб олиб, масжидгаям бориб тураркан.
Ўшаларни ароқ ичганини масжиддагилар ҳам биларкан ҳидидан, аммо, инсофга келиб қолар дея индамаскан.
Укамни олдига келиб ёрдам сўраса, укам тикка гапли эмасми:
-Қачон соқолингизни Алишер Навоийникидай чиройли қилиб қўйиб келсангиз, кейин ёрдам қиламиз, ҳозир Лев Толстойга ўхшаб қолгансиз!-дермушда…
Бояги одам нима дейишни билмай,
-Сиз соқолни ҳукмини билмайсиз!-деса, укам,
-Сиз Худодан жон қарзсиз, жўн эмас!
Ўзи соқол ҳақида Қуръонда бирор сура ёки оят борми?-деса укам,
ҳалиги йигит индамай чиқиб кетибди…
-Диний илми йўқ, ўзидан мулла ясаб олган, ароқни кечга бориб уради, ишланг, мана бу иш бор десанг ишламайди булар! Опа, кўпчилик динни қалқон қилиб олибди!-дейди укам.
Дилдора Ҳасанова, журналист.
Дўстларингизга ҳам юборинг: