Қатар АҚШни «думи»ни тугди!..

Қатар АҚШни «думи»ни тугди!..

Қатар Форс кўрфази минтақасида ўз ҳудудидан Америка қўшинларини чиқариб юборган биринчи давлат бўлди.

Ташқи ишлар вазири аниқ қилиб шундай деди: «Қатар хорижий базаларни жойлаштириш учун жуда қиммат товон тўлади».

У яна қўшимча қилди: «Қатар ва Эрон ўртасидаги муносабатлар биродарлик характерига эга ва Қатар тупроғи энди ҳеч қачон ушбу муносабатларга зарар етказиш учун ишлатилмайди. Америка Қатарга берган ваъдаларини бузди ва доимо ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйиб келди. Натижада Қатар энг катта йўқотишларга учради».

Ташқи ишлар вазири шунингдек таъкидлади: «Агар Америка ҳақиқатдан ҳам Қатар манфаатлари ҳақида қайғурганида эди, унинг бошқа давлатларга ҳужум қилмаслик борасидаги қарорини ҳурмат қилган бўларди. Аммо ҳақиқат шундаки, улар Қатар ҳудудидан фақат бошқа бир давлатни (Исроилни) ҳимоя қилиш учун фойдаланмоқдалар».

Қатар ниҳоят ҳақиқатни англаб етди. Умид қиламизки, Форс кўрфазининг қолган давлатлари ҳам ундан ўрнак оладилар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: