Полковник ака ишдан кетди, ука эса панжара ортида: «Malibu» ҳайдовчисининг мушти қимматга тушди!

Полковник ака ишдан кетди, ука эса панжара ортида: «Malibu» ҳайдовчисининг мушти қимматга тушди!

Сирдарёда вазир ўринбосари иштирокида ўтказилган фавқулодда йиғилишда кескин қарор қабул қилинди. Ўз укасининг ҳуқуқбузарлигини хаспўшлашга уринган ИИБ масъул ходими Шерзод Пардаев лавозимидан озод этилди.

Воқеа аслида қандай бўлган эди? 30 март куни Тошкентнинг Яшнобод туманида маст ҳолда рақамсиз «Malibu» бошқарган Бобур Пардаев ЙПХ ходимига мушт туширган эди. Видеода унинг полковник акаси воқеага аралашиб, хизмат ваколатини суиистеъмол қилишга урингани акс этган.

Натижа:

  • Ака: Мансабидан айрилди. Ички ишлар вазирлиги «шахсий манфаатни хизматдан устун қўйиш»га тоқат қилмаслигини кўрсатди.

  • Ука: Қамоққа олинди. Суд апелляция шикоятини рад этди, энди у қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.

Хулоса битта: Қонун ҳамма учун баробар!

Дўстларингизга ҳам юборинг: