АҚШ ва Исроил даҳшатда: Эрон Пайғамбаримиз (с.а.в) ва саҳобалар қўллаган енгилмас тактикани ишлатмоқда!

АҚШ ва Исроил даҳшатда: Эрон Пайғамбаримиз (с.а.в) ва саҳобалар қўллаган енгилмас тактикани ишлатмоқда!

Дональд Трамп Эроннинг юқори мартабали қўмондонларини йўқ қилиш орқали ғалаба қозонамиз деб хомтама бўлмоқда. Ваҳоланки, Теҳрон бугун ҳарбий стратегияда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва саҳобалар давридаги энг хавфли ва самарали тактикани қўллаяпти. АҚШ ва Исроил қанчалик замонавий қуролларга эга бўлмасин, уларни мағлубият кутиб турибди.

1. Тинимсиз ўринбосарлар занжири

Эсланг, Ислом тарихидаги Мута ғазотида Пайғамбаримиз (с.а.в) учта қўмондонни навбат билан тайинлаган эдилар: бири шаҳид бўлса, ўрнини дарҳол иккинчиси, сўнг учинчиси эгаллаши лозим эди. Бу стратегия қўшиннинг ҳеч қачон бошлиқсиз қолмаслигини таъминлаган.

Эрон раҳбарияти худди шу тизимни жорий қилган. Оятуллоҳ Хумайний вафот этишидан олдин ҳар бир қўмондоннинг тўрттадан ўринбосари бўлишини ва улар навбат билан қўмондонликни қабул қилишини белгилаб кетган. Бир генерал ўлса, унинг ўрнини эгаллайдиган минглаб «тайёр» раҳбарлар бор. Трамп «бошлиқлар қолмади» деб ўйлаб адашмоқда — Эронда ҳар бир аскар қўмондон бўлишга қодир ва тайёр!

2. Қурол эмас, Руҳият жанги

АҚШ ва Исроил аскарлари учун уруш — бу шунчаки иш ва қўрқув. Улар ватанпарвар эмас, балки ўз жонини асраш учун жанг майдонига кирадиган ёллама кучлардир. Эрон жангчилари учун эса ўлим — бу энг олий мақсад, яъни Шаҳидлик.

Улар: «Душман ўқи кўксимни тешиб ўтса-ю, мен жанг майдонида омонатимни топширсам», деб ният қилишади. Ҳеч нарсадан қайтмайдиган, жонини фидо қилишга тайёр инсонни энг замонавий бомба билан ҳам қўрқитиб бўлмайди. Бундай ватанпарварлик ва иймон туйғуси уларни ғалаба сари етаклайди.

Хулоса: Америка ва Исроилда қанчалик кучли технология бўлмасин, улар мафкурани енга олмайди. Тарих кўрсатган: бор йўғи юз кишилик саҳобалар гуруҳи минглаб душманларни айнан шундай руҳий устунлик билан мағлуб этган. Эрон бугун ана шу қадимий ва енгилмас йўлдан бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: