«Ўз пешобини ичишга мажбурлади…«Унитаз ялатган маҳлуқ: 11 ёшли қизчаларни ертларада қурбон қилган педофилнинг жирканч сирлари!»
Педофил мактаб ўқувчиларини таҳқирлагани ва эротик суратлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Эркак қизларни шантаж қилиш учун улардан интим суратларини алдаб олган ва болаларни унитаз ўриндиқларини ялашга мажбурлаган.
Британияда ўзини интернетда ўсмир сифатида таништириб, вояга етмаган қизлардан очиқ-сочиқ фотосуратлар ва видеоларни алдаб олган, сўнгра уларни шантаж қилган педофил судланди. Бу ҳақда 2 апрель куни The Mirror портали хабар берди.
41 ёшли Тревор Фернандес Суиндон шаҳридаги акасининг уйи ертларасидан туриб ҳаракат қилган. У қизларни яланғоч суратларини юборишга мажбурлаган. Қурбонлар яна сурат юборишдан бош тортганидан кейин, уларни шантаж қилишни бошлаган. Шунингдек, педофил уларни таҳқирли ҳаракатларни қилишга, масалан, унитаз ўриндиқларини ялашга ёки ўз пешобини ичишга мажбурлаган.
Жиноятчининг қурбонлари АҚШ, Канада, Норвегия ва Британия каби турли мамлакатлардан бўлган 16 нафар мактаб ўқувчисидир. Уларнинг энг кичиги 11 ёшда бўлган. Жиноят ҳақида биринчи бўлиб Техаслик 13 ёшли қиз хабар берган, шундан сўнг Фернандес 2020 йилда ҳибсга олинган.
2022 йилда педофил 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ, унинг телефонини ўрганиш давомида терговчилар яна 15 нафар жабрланувчини аниқладилар. 2025 йил ноябрь ойида Фернандес қўшимча 67 та банд бўйича, жумладан, шантаж ва болаларни жинсий ҳаракатларга жалб қилиш бўйича айбини тан олди.
Судья педофилнинг жиноятларини ўз туридаги энг оғир жиноятлардан бири деб атади ва уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Терговчиларнинг таъкидлашича, полицияга мурожаат қилган биринчи жабрланувчи қизнинг жасорати бўлмаганида, Фернандес жиноят содир этишда давом этган бўлар эди.
Аввалроқ, 29 январь куни АҚШда ўқитувчи ўзини ўсмир қилиб кўрсатиб, мактаб ўқувчиларини интим суратлар юборишга мажбурлагани маълум бўлган эди.
