Синглим ва икки укамни 24,25,27 ёшида, бағримдан узиб қабрга қўйдим!

Синглим ва икки укамни 24,25,27 ёшида, бағримдан узиб қабрга қўйдим!

 Севара Алижонова исмли профил эгаси ўз саҳифасида тинимсиз равишда мени обрўсизлантириш мақсадида барча ёмон ниятларини постга жойлаб келаётганини эшитяпман.
Инсонлар нега тухмат қилади?!
Синглим ва икки укамни 24,25,27 ёшида, бағримдан узиб қабрга қўйдим.Укалари талабаликда ижарада турган уйдан гепатит б,д вирусларини устара орқали юқтириб олишган эди.Мен бутун ҳаётим ва ўз орзуларимдан кечиб укаларим ёнида бўлишга, уларни даволатиб оёққа турдиришга , соғайтириб олишга уриндим.Афсуски, ватанимиздаги тиббиётнинг оқсоқлиги туфайли барча мехнатларим зое кетди.Укаларим ҳаётга тўймай, ўлишни истамай 35 ёшимда қўлимда жон беришди.Бу дардни кўтариш жуда оғир!Улар вафотидан кейингги оғир депрессиялар туфайли дадамни ҳам йўқотдим.
Мен жуда катта синовлардан ўтдим.Руҳан оёққа туриш учун жуда кўп курашдим.
Менинг бу йилдан катта умидим бор: иш, каръера,оила,фарзанд!
Худога шукур!
Шунинг учун Севара Алижонова деган ўз сахифасида нима деб ёзсаям мен у билан олишига вақтим йўқ.Агар олишсам мен ҳам улардай бўлиб қоламан.Буни эса асло истамайман!Тўғри, Севара Алижонова миясига келганини ёзиб ётибди.Ҳар қанақаси(!) эса лайкларни босиб ётибди.Ҳаммасини блоклаяпман!
Турдиева Азиза
Дўстларингизга ҳам юборинг: