Исроил Бош вазири: Уларни эзишда давом этамиз…
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил мудофаа кучлари томонидан Эроннинг иқтисодий инфратузилмасига берилган зарбалар натижасини очиқлади. Бош вазирга кўра, амалга оширилган амалиётлар натижасида Эрон пўлат ишлаб чиқариш саноатининг 70 фоизи ишдан чиқарилган.
«Биз бугун Эроннинг нефть-кимё заводларига зарба бердик. Уларни эзишда давом этамиз», — деди Исроил ҳукумати раҳбари ўз баёнотида.
Таъкидланишича, ушбу зарбалар Эроннинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятини заифлаштиришга қаратилган стратегик қадамдир.
