АҚШда Қосим Сулаймонийнинг жияни қўлга олинди

АҚШда Қосим Сулаймонийнинг жияни қўлга олинди

Қосим Сулаймоний — 2020 йилда АҚШ зарбаси натижасида ўлдирилган “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони эди. Унинг жияни Ҳамида Сулаймоний Афшар ва унинг қизи АҚШ миграция хизмати томонидан ҳибсга олинган.

Расмийларга кўра, у Эрон ҳарбий тузилмаларини қўллаб-қувватлаган ва тарғибот билан шуғулланган, шу сабабли доимий яшаш мақомидан маҳрум қилинган. Ҳозирда улар Калифорнияда сақланмоқда, Эрон эса бу ҳодисани сиёсий мотивланган деб баҳоламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: