Яҳудийларнинг ўттиз миллион долларлик таклифини рад этди
Фаластинлик Имод Абу Ҳадижа — Қуддуснинг Эскишаҳар маҳалласида чойхона эгаси. Масжид ул-Ақсонинг Силсила дарвозасига беш метр, Бурoқ деворига икки ярим метр масофада жойлашган бу тарихий маконда у болалигидан бери ишлайди. Чойхона унга отасидан қолган мерос.
Ишғол остидаги Шарқий Қуддуснинг қадимий шаҳар қисмида жойлашган бу дўкондан воз кечишини талаб қилиб, Исроил унга аввал ўттиз миллион доллар, кейин эса чексиз миқдор таклиф қилди. Имод рад этди. Босим, жисмоний зўравонлик, ҳибсга олиш, жарима ва оғир солиқлар — буларнинг ҳеч бири уни қароридан қайтара олмади.
Унинг жавоби қисқа ва қатъий эди:
«Бу ер меники эмас — Аллоҳнинг мулки. Аллоҳга ваъда бердим. Ҳеч қачон сотмайман. Босим ўтказдилар, жисмоний зўравонликка ўтдилар, ҳибсга олдилар, жарима солдилар, оғир солиқлар қўйдилар. Буларнинг ҳаммасига қарамасдан бу ерни уларга бермаслигимни, курашимдан қайтмаслигимни айтдим.»
Абу Ҳадижа бу воқеани Исроилнинг босқичма-bosқич амалга ошираётган Қуддусни яҳудийлаштириш режасининг энг яққол намунаси деб баҳолайди.
Имоднинг мустаҳкам туришидан хабар топган Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TİKA) эса дўконни таъмирлаб, унга ҳадя этди.
