Телеграмда эрини ҳақорат қилган хотиннинг «иши» судгача борди
Маълум бўлишича, аёл ўзаро ёзишмалар давомида турмуш ўртоғининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи сўзларни ишлатган. Бундан норози бўлган эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган. Натижада, Telegram мессенжеридаги ҳақоратли сўзлар маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, иш судга оширилган.
Суд мажлиси давомида аёл ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, турмуш ўртоғидан кечирим сўради. Оилавий қадриятлар ва ўзаро келишув инобатга олиниб, жабрланувчи (эр) ўз даъвосидан воз кечди. Томонлар ўзаро ярашгани сабабли иш тугатилди ва аёл маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
