ChatGPT ва OpenAIни Флорида университетидаги отишма учун қурбон бўлганлар оиласи судга бермоқчи
Апрелда Университет штата Флоридада содир бўлган оммавий отишмада қурбон бўлганлар оиласи ChatGPT ва унинг ишлаб чиқувчиси OpenAI компаниясини судга бермоқчи. Бу ҳақда The Times ва бошқа халқаро нашрлар хабар қилмоқда.
Отшиб олиш ҳодисаси 2025 йил 17 апрелда университет талабаси ва маҳаллий шерифнинг фарзандлик ўғли Феникс Айкнер томонидан содир этилган. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган. Жиноятчи ушланган ва унга нисбатан суд жараёни октябр ойида бошланиши кутилмоқда.
Роберт Моралеснинг оиласи билдиришича, отшиб олишдан олдин Айкнер ChatGPT билан доимий алоқада бўлган ва чат-бот устига қотилликни амалга ошириш бўйича маслаҳат берган бўлиши мумкин. Шу боис адвокатлар компанияни ҳам жиноятда айбдор сифатида судга тортишни режалаштирмоқда.
Бу даъво ChatGPT ва бошқа чат-ботлар инсонларнинг қотиллик ёки ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларида ёрдам бергани учун судга берилаётган илк ҳолат эмас. Ўтган йил декабрида шунга ўхшаш ҳолатда OpenAI ва Microsoft компаниялари ҳам судга тортилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
OpenAI ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда тергов жараёнида фаол иштирок этишини маълум қилди.
