ЖУМА ҲАФТА КУНЛАРИНИНГ САЙЙИДИДИР

ЖУМА ҲАФТА КУНЛАРИНИНГ САЙЙИДИДИР

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

Ибн Можа ва Байҳақийлар эса қуйидагича ривоят қилишган:

إن يوم الجمعة سيد الايام و اعظمها عند الله…..

Албатта, жума куни кунларнинг саййиди ва Аллоҳнинг наздида улуғроғидир…. (Нур ул-ламъа фи хасоис ил-жумъа. 72/б. Суютий.) Бу ҳадис саййид Ализода қаламига мансуб “Шарҳи ширъат ил-ислом” асарида ҳам келтириб ўтилган. (жума куни одоблари боби).

Энди бир ўйланг, мусулмонлар бир-бирларига яхши тилаклар айтиб дуо қилишлари, кўнгилларига сурур ва шодлик улашишлари, бечораҳолларининг ҳолидан хабар олиб, совға-салом тарқатишлари ва ҳоказо мўминни хурсанд қиладиган ишларнинг ҳаммаси, қадимдан савоби кўпроқ бўлсин деб ва шунингдек, улуғ куннинг ҳурмати учун, байрам кунлари кўпроқ амалга ошириб келинган хайрли амаллардан эмасми?! Ахир байрамнинг байрамлиги ҳам мана шундай эзгу тилак ва савобли амаллар билан эмасми?! Ё уларнинг фикрида байрамлар қовоқ тумшуқларни осилтириб, бир-бирларига хўмрайиб нишонланармикин?! Шунчалигам мантиқсизлик бўладими?!

Дўстларингизга ҳам юборинг: