Гўрга кирганимизда етиламизми?!
Ёлғизлик қийин дейдилар… Нимаси қийин ёлғизликни а?! Ёлғизликмас, одамлар қийин.
Ёлғизликдан нолигувчилар кўп.
Руҳан етуклик ва тафаккур қила олган инсон учун ёлғизлик ҳам неъмат. Қачон етиламиз?! Туянинг думи ерга теккандами ё гўрга кирганимиздами?!
Инсон қайси масалага диққатини кўпроқ қаратса шу масалада қаттиқ синалади. Бандага боғланиб қолиш бечоралик. Аллоҳга боғлаш керак қалбни. Бандаси арзимайди бунга.
Бандаси учун қиладиган яхшилигимизни ҳам Аллоҳнинг розилиги учун адо этганимизда каззобу жоҳилгаям,
солиҳга ҳам кунимиз қолмайди. Аллоҳ нимани раво кўрса рози бўлиш керак, тамом. Нима бўлса ҳам биз учун хайрлиси…
П.С.: Ёлғизлик менинг дўстим, дардкашим, юксалишимда ёрдамчим, дунёқарашимни ўстиришимда доно маслаҳатчим. Нимаики фойдали нарса ўрганган бўлсам, аксарият ёлғизлик пайтларимда ўрганганман.
Мен деярли ҳар доим ўзимни руҳан ёлгиз ҳис қилганман. Ва асосан шу нарса мени тарбия қилган. Ёлғизлик берган таълимни ҳеч қаерда, ҳеч кимдан ўзлаштирмаганман.
Чунки ёлгизликда қалб фақат Роббисига боғланган бўлади. Бандалар билан ўралашишмас, Яратувчиси билан доимий боғлиқлик инсонни ҳар жиҳатдан комилликка етказади.
Менинг диний ва дунёвий илмим ҳаминқадар. Лекин Ёлгизлик ҳис қилдирган Холислик, ҳамда Аллоҳга чин муҳаббатни тафаккур бўлмаса, илм ҳам бера олмаслиги мумкинлигига ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлдим.
Хоҳ руҳий, хоҳ жисмоний ёлғизлик ҳақида негатив гаплар гапиришса жуда ёқмайди. Чунки айтганимдек руҳий ёлғизлик менинг энг катта устозим. Ҳар қандай Устозим ҳақида ёмон гаплар гапирилса малолланаман. Қолаверса, биз учун берилган ҳар қандай синов нусратдир. Гарчи у ёлғизлик бўлса ҳам…
