Биз Ҳўрмуз бўғозини бошқаришнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз — Мўжтабо Хоманаий
Эрон олий раҳбари Мўжтабо Хоманаий мамлакатга етказилган зарар учун АҚШ ва Исроилдан товон тўлашни талаб қилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, Мўжтабо Хоманаий қуйидагиларни айтиб ўтди:
– Қаҳрамон Эрон халқи ушбу ҳал қилувчи урушда ғолибга айланди;
– Бугунги кунда Эрон буюк давлатга айланиш остонасида турибди;
– Мамлакатимизга ҳужум қилган жиноятчи тажовузкорларни жазосиз қолдирмаймиз;
– Қўшниларимиз тўғри позицияни эгаллаши лозим. Улар шайтонларнинг ёлғон ваъдаларига шубҳа билан қараши керак;
– Биз Ҳўрмуз бўғозини бошқаришнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз.
