Ижтимоий тармоқлар “портлади”!
Қозоғистонлик шахмат маликаси, жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева ўзининг Telegram саҳифасида Жавоҳир Синдаров билан бирга тушган суратини жойлаштирди.
Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато ҳам 2023 йилдаги архив суратлари билан бўлишиб, бу яқинликдан хабардор бўлганига ишора қилди.
Мухлислар икки миллат ва икки ёшнинг самимий муносабатларини, шунингдек, шахмат юлдузларининг ўзаро мослигини қувонч билан эътироф этишмоқда.
