Ўзбекистонда ҳафта бошида жазирама 32 даражага чиқади

Ўзбекистонда ҳафта бошида жазирама 32 даражага чиқади

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 13 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва барқарор об-ҳаво сақланади. Душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, лекин ёмғир ёғиши кузатилмайди. Шарқий йўналишдан шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Тунда ҳарорат 12–14 даража, кундуз эса 25–27 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан, қуруқ сақланади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Тунда 10–15 даража, кундуз 25–30 даража атрофида иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Тунда 10–15 даража, кундуз 27–32 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

 Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам осмон ўзгарувчан, лекин ёғингарликсиз бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунда 10–15 даража, кундуз 22–27 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво барқарор, айрим жойларда шамол кучайиши мумкин. Тунда 10–15 даража, кундуз 25–30 даража иссиқ кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланади. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Тунда 10–15 даража, кундуз 23–28 даража атрофида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам асосан ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, ҳарорат тунда 5–10 даража, кундуз 15–20 даража атрофида бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: