Футболчи ҳакамга ўз изҳорини яширолмади ва бу жараён интернетда «вирус» каби тарқалди (Видео)

Футболчи ҳакамга ўз изҳорини яширолмади ва бу жараён интернетда «вирус» каби тарқалди (Видео)

Мисир премьер-лигасида кутилмаган ва бироз ғалати воқеа юз берди. «Мисир Миллий банки» жамоаси футболчиси рақиб дарвозасига гол ургач, қувончини ичига сиғдира олмай, бош ҳакамни юзидан ўпиб қўйди. Аслида футболчи ҳакамга эмас, балки VAR (видеотакрор) тизимидаги ҳакамларга раҳмат айтиши керак эди — айнан улар ушбу вазиятда офсайд (ўйиндан ташқари ҳолат) йўқ деб топишган.

Ушбу «миннатдорчилик» ифодаси туширилган кадрлар тез фурсатда интернетда вирус каби тарқалди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: