Австралияда 13 ёшли ўсмир қизга 109 та айблов қўйилди: У кунига ўртача 1,5 та жиноят содир этган

Австралияда 13 ёшли ўсмир қизга 109 та айблов қўйилди: У кунига ўртача 1,5 та жиноят содир этган

ABC News нашрининг хабар беришича, Австралия ҳуқуқ-тартибот идоралари 13 ёшли қизга нисбатан мисли кўрилмаган миқдордаги айбловларни илгари сурди. Тергов маълумотларига кўра, ўсмир қиз бор-йўғи 74 кун ичида 109 та жиноий ҳаракатни содир этган. Уларнинг орасида ўғрилик, биноларга бостириб кириш ва автомобилларни олиб қочиш каби оғир жиноятлар бор.

Энг даҳшатли эпизодлардан бирида қиз ўғирланган машинада пиёдани уриб юборган ва воқеа жойида антисемитик ҳақоратларни бақириб айтган. Суд уни гаров эвазига озод қилишдан бош тортди. Судья ўз қарорини «жамият учун хавф даражаси ҳаддан ташқари юқори» экани билан изоҳлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: