26 ёшли шахс аёлнинг белидан ушлаб, шилқимлик қилгани сабаб жазоланди

26 ёшли шахс аёлнинг белидан ушлаб, шилқимлик қилгани сабаб жазоланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган шахсга нисбатан маъмурий жаза тайинланди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2000 йилда туғилган фуқаро 2026 йил 7 апрель куни Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида аёлнинг тана қисмига тегиб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган.

Суд мажлисида эркак айбини қисман тан олиб, енгилроқ жаза сўраган. Жабрланувчи эса унга нисбатан қонуний чора кўрилишини талаб қилган.

Суд қарорига кўра, ушбу ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми билан баҳоланиб, ҳуқуқбузарга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: