Термиз давлат университети АҚШнинг нуфузли рейтинг агентлиги минтақавий координатори сифатида эътироф этилди

Термиз давлат университети АҚШнинг нуфузли рейтинг агентлиги минтақавий координатори сифатида эътироф этилди

Термиз давлат университети яна бир муҳим халқаро ютуққа эришди. Университет АҚШнинг HE-Higher Education Ranking агентлиги томонидан Марказий Осиё минтақавий координатори сифатида расман эътироф этилди. Ушбу ҳамкорлик минтақавий қамровни кенгайтириш, институтлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиё олий таълим муассасаларининг халқаро академик кўринишини оширишга қаратилган янги стратегик босқични бошлаб берди.

2022 йилда Довер шаҳрида ташкил этилган ушбу рейтинг тизими доирасида эндиликда Термиз давлат университети минтақадаги олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказга айланади. Университет Марказий Осиёдаги олийгоҳларнинг рейтингдаги иштирокини тизимли ташкил этиш ва ривожлантиришда етакчи ролни бажаради. Мазкур координаторлик мақоми университетга 2 йил муддатга тақдим этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: