Туркия жануби-шарқидаги мактабда содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

Туркия жануби-шарқидаги мактабда содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида юз берган отишма натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 15 апрель куни республика Ички ишлар вазири Мустафа Чифтчи маълум қилди.

«Чифтчи Қаҳрамонмарашдаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлганини, 13 киши жароҳатланганини билдирди. Жароҳатланганларнинг 6 нафари оғир аҳволда», — деб хабар бермоқда NTV телеканали.

Туркия ИИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганларнинг 8 нафари ўқувчилар, бир нафари эса ўқитувчи бўлган.


Қаҳрамонмарашдаги мактабга ҳужум: Нималар маълум?

Қаҳрамонмараш мактабидаги отишма 15 апрель куни содир бўлди. Ҳужум қилган шахс ўрта мактабнинг иккита синфини нишонга олган. Дастлабки хабарларда 4 киши ҳалок бўлгани ва камида 20 киши жароҳатлангани айтилган эди.

Босқинчи ушбу мактабнинг 16 ёшли, 8-синф ўқувчиси бўлиб чиқди. Кейинроқ NTV телеканали полиция 4 кишини отиб ташлаган ўсмирнинг отасини қўлга олгани ҳақида хабар берди. Губернатор Мюкеррем Унлюэрнинг сўзларига кўра, отишмани содир этган мактаб ўқувчисининг ўзи ҳам воқеа жойида ўз жонига қасд қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: