Венсан Компани: «Реал» сира ҳайроатга солмади!..» Нойир, ҳа, у ҳайратга солди! Музлатиб қўйди!..»»
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани «Реал» устидан қозонилган 4:3 ҳисобидаги ёрқин ғалабадан сўнг чорак финал баҳсларига якун ясади. Ҳимоядаги хатолар ва ўтказиб юборилган учта голга қарамай, мюнхенликлар ҳар сафар ўйинга қайтиш учун ўзларида куч топа олишди. Компани Мадрид гранди у учун жумбоқ бўлмаганини, «қизиллар»нинг характери эса рақибнинг юлдузли мақомидан устун келганини таъкидлади.
— «Реал» бизни ҳайрон қолдирмади, — дея қатъий таъкидлади Компани. — Майдонда ҳар икки томондан ҳам кўплаб маҳоратли футболчилар бор эди, рақиб ҳар бир позицияда кучли, аммо биз таслим бўлмадик. Меҳмонлар гол урган ҳар бир вазиятда биз муносиб жавоб қайтардик. Биринчи бўлимнинг энг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбордик, бироқ иккинчи бўлимга чиқиб, ҳисобни тенглаштирдик — айнан мана шу зарбага бардош бериш қобилиятини алоҳида кўрсатган бўлардим. Энди бизни ПСЖ кутмоқда ва улардан ўтиш учун максимал куч сарфлашимиз керак бўлади.
Биринчи ярим финални дисквалификация сабабли ўтказиб юборишим ачинарли. Олган сариқ карточкамдан жуда норозиман, учта ўйинлик тақиқ эса — ўта шафқатсиз жазо. Тўртинчи ҳакам фақат огоҳлантириш беравермасдан, мураббийларга ҳам қулоқ тутиши керак. Нима бўлганда ҳам, бунинг аҳамияти йўқ, мен ўз штабимга ва бутун клубга тўлиқ ишонаман. Биз олдинга қараб интилишда давом этамиз.
