Мурат Йилдирим ва Фаҳрие Эвжен 9 йилдан сўнг яна бир экранда учрашади

Мурат Йилдирим ва Фаҳрие Эвжен 9 йилдан сўнг яна бир экранда учрашади

2017 йилда экранларга чиққан “Абадий севги” фильми томошабинларга Мурат Йилдирим ва Фаҳрие Эвженнинг ёрқин ижодий ҳамкорлигини тақдим этган эди. Орадан қарийб тўққиз йил ўтиб, ушбу машҳур актёрлар яна биргаликда янги лойиҳада иштирок этиши маълум бўлди.

Улар “Go Turkey” номли янги турк минисериалида бош ролларни ижро этади. Лойиҳа суратга олиш ишларини NTC Media амалга оширади. Сценарий муаллифи — Екта Торун, режиссёр эса Семиҳ Багжи ҳисобланади.

Янги минисериалда Седеф Авжи ҳам иштирок этади. Суратга олиш ишлари май ойига режалаштирилган бўлиб, тасвирга олиш жараёнлари Туркиянинг машҳур дам олиш ҳудудлари — Бодрум ва Гўжекда бўлиб ўтади. Айни пайтда сериал сюжети ҳақида батафсил маълумотлар ошкор қилинмаган.

Маълумот ўрнида, “Go Turkey” ушбу форматдаги бешинчи лойиҳага айланади. Илгари томошабинлар Каан Урганжиўғлу ва Мерьем Узерли иштирок этган “Анталия гамбити”, Афра Сарачўғлу ва Энгин Акюрек иштирок этган “Истанбул, менинг севгим”, шунингдек Озан Акбаба ва Синем Унсал иштирок этган “Истанбул ҳикояси” ҳамда Эда Эже ва Жанер Жиндорук иштирок этган “Яширин ошиқ” каби минисериалларни томоша қилишган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: