САМАРҚАНДДАГИ МАҲАЛЛА ОҚСОҚОЛИНИНГ СИРЛИ ЎЛИМИ!..
Бугун ижтимоий тармоқларни ларзага солган хабар нафақат блогер Темур Маликнинг (Файзбоғ) шахсий фожиаси, балки бутун жамият учун «бонг» уриши керак бўлган мудҳиш жиноятдир. 11 йил давомида эл дуосини олган, маҳалла раиси бўлиб ишлаган, 70 ёшни қаршилаётган нуроний отахон — В.Т.нинг ҳаёти шафқатсизларча якун топди.
🌑 10 АПРЕЛЬ: СИРЛИ ҒОЙИБ БЎЛИШ
Ҳаммаси шу куни бошланди. Алцгеймер хасталиги билан курашаётган, II гуруҳ ногирони бўлган кекса отахон уйидан чиқиб, қайтиб келмади. Оила аъзолари саросимада, жигарбандлари изтиробда. Аммо улар қаердан қидиришни билишмасди. Сабаби, Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари отахонни топган бўлса-да, яқинларига хабар бериш ўрнига, уни худди «кераксиз буюм» каби руҳий хасталиклар шифохонасига топшириб юборишган!
Савол туғилади: Нима учун ИИБ тизимида шахсни аниқлаш имкони бўла туриб, яқинларига битта қўнғироқ қилинмади? Нега кекса одамни дарров «жиннихона»га тиқишга қарор қилинди?
💉 ШИФОХОНАДАГИ «ҚАССОБЛАР» ВА ЎЛИМ ИНЪЕКЦИЯСИ
Оила аъзолари отахонни Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасидан топганда, даҳшатли тўсиққа дуч келишди. Шанба куни бўлгани учун шифокорлар: «Бошлиқнинг рухсатисиз беморни бермаймиз», деб отахонни «асирлик»да ушлаб қолишди.
Душанба куни уйга олиб келинган отани фарзандлари танимай қолишди: Отахоннинг руҳияти эмас, танаси ўлган эди! Темур Маликнинг даъво қилишича, шифохонадаги «қассоб» шифокорлар қариянинг қонига ўта кучли таъсир қилувчи, тинчлантирувчи заҳарли препаратларни юборишган. Бир пайтлар элнинг оқсоқоли бўлган инсон уйга келгач, бир сутка давомида ҳушига келмай, азоб ичида жон таслим қилди.
«Отам шифохонада қилинган машъум дорилар сабаб ҳалок бўлди!» — деб ёзади кўз ёшларини тия олмаган блогер.
