Макрон яна хотинидан балога қолди!.. Трампга эса гап топилди!.. (Видео)
Ҳа, ҳаммадан ҳам Трамп мазза қиладиган бўлди. Чунки сўнгги пайтларда унинг ашаддий душманларидан бирига айланиб бораётган Франция президенти Макрон куппа-кундузи, ҳамманинг кўз ўнгида мутлақо ўзига бегона бўлган аёл билан оғиз-бурун ўпишяпти. Бу — одамларнинг кўз олдида бўлаётган воқеа. Одамлар кўрмаган жойларда яна нималар содир бўлиши эса қоронғи.
Трамп Макронни ана шундай ҳолатда кўришни анчадан бери орзу қилиб юрган эди. Чунки у навбатдаги чиқишида, албатта, Макронни эслайди. Унинг мана шу қилиғини ўз услубида кўрсатиб беради ва оломоннинг битта ҳайқириғи, битта ҳужуми билан рақибини ер билан битта қилади!..
