Ўрик пишди!.. Нима бўляпти?! Нега?! Қандай?! (Видео)

Ўрик пишди!.. Нима бўляпти?! Нега?! Қандай?! (Видео)

Лекин бу рост. Сурхондарёда ўрик пишди. Тўғри, Сурхондарё вилоятида ҳамма мева ва полиз маҳсулотлари бошқа барча вилоятларга нисбатан олдин пишади. Аммо бунақаси… Ҳозир апрель. Энди 18-кун. Лекин ўрик пишиб турибди. Бундан олдин гилос пишганлигини эълон қилишганди. У иссиқхонада етиштирилган экан, тушунса бўлади. Аммо кенг далада ўрикнинг пишиб тургани… Рости, ғалати ҳодиса. Биз ҳали довчаларни тўйиб ейишга улгурмагандик, бу ёқда ўрик пишиб турибди… Албатта, нархи отнинг калласидек бўлади, бунисини биламиз.

Аммо маззаси-чи? Маззаси ҳам «нормал» пайтда пишган ўрикларникидек бўлармикан? Одамга фойда-зиёни нечоғлик? Яна анави бевақт «дунёга» келган тарвузларга ўхшамайдими?! Ҳартугул, ўрикни зўрлаб, кимё тиқиб пиширишади, деган гаплар қулоғимизга чалинмаган эди. Ё аллақачон унинг ҳам инкубатори яратилганми?!

Дўстларингизга ҳам юборинг: