Украина билан чегарада хавфсизлик зонаси босқичма-босқич яратилмоқда
Россия президенти Владимир Путин Украина билан чегара ҳудудларида хавфсизлик зонаси босқичма-босқич ташкил этилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг чегараолди ҳудудларига нисбатан таҳдидлар тўлиқ бартараф этилмагунча бу ишлар давом этади.
Путин, шунингдек, уруш қандай якун топишини Москва ҳам, Киев ҳам тушуниб турганини таъкидлаб, ҳозирда уни қандай расмийлаштириш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди.
