Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

Ҳодиса ҳақида маълумот “Fox 11” орқали тарқатилди. Самолёт автоэҳтиёт қисмлар дўкони тўхташ жойига келиб тушган.

Оқибатда ҳудудда электр таъминоти узилиб, светофорлар ишламай қолган ва йўлларда тиқилинч юзага келган.

 

Учувчи 70 ёшли эркак фавқулодда вазиятда самолёт бўлаклари орасидан чиқариб олинган ва шифохонага етказилган. Унинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

 

Мутахассислар дастлабки маълумотларга кўра, самолёт симларга тегиб кетгач, бошқарувни йўқотган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: