Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди
2026 йил 23 ноябрь куни соат 03:08 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ҳусниобод кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 03:43 да қуршаб олиниб, 03:53 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
