Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш жамғармаси мажлисида нутқ сўзлади
Президент Ўзбекистоннинг Жамғармага бўлажак раислик даврида фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида тўхталди:
1. Жамғарманинг фаолиятини ривожлантириш ва модернизация қилиш: шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва келишиб олиш.
2. Жамғарма кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш.
3. Жамғарма дастур ва лойиҳалари самарадорлигини ошириш: дастур ижросини мониторинг қилиш ва унинг индикаторларини киритиш.
4. Жамғарманинг устувор дастурлари учун мавжуд таъсирчан молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш.
5. Жамғарма ва бошқа минтақавий тузилмалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш.
6. Халқларимизнинг сувга ҳаёт манбаи сифатида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш борасидаги кўп асрлик анъаналарини қайта тиклаш.
Шунингдек, Афғонистонни иқлим, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорликка жалб этиш. Истиқболда Афғонистон иштирокида Орол ҳавзасида сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш.
