Lufthansa 20 минг рейсни бекор қилди — ёқилғи нархи кескин ошди
Германиянинг йирик авиакомпанияси Lufthansa ёзги мавсумда 20 мингга яқин рейсни бекор қилишга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, бу қарор авиақиросин (реактив ёқилғи) нархининг кескин ошиши билан боғлиқ. Эрон билан боғлиқ можаро ортидан ёқилғи нархи деярли икки баробарга ошган.
Қисқартиришлар асосан зарар келтираётган қисқа масофали рейсларга тааллуқли бўлиб, октябрь ойигача давом этади. Бу орқали компания тахминан 40 минг тонна ёқилғини тежашни режалаштирмоқда.
Авиакомпания таъкидлашича, бу ўзгаришлар йўловчиларга умумий маршрут тармоғига кириш имкониятини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.
Мутахассислар фикрича, ёқилғи инқирози давом этса, бошқа авиакомпаниялар ҳам шунга ўхшаш чоралар кўриши мумкин.
