Трампбой, билиб қўй бир ҳафта вақтинг қолди!..
Дональд Трампда АҚШнинг Эрон билан уруш борасидаги келгуси ҳаракатларини белгилаб олиши учун тахминан бир ҳафта вақт қолди.
The New York Times нашрининг хабарига кўра, қуролли тўқнашувлар қарийб икки ойдан бери давом этмоқда ва яқин кунларда қонун билан белгиланган муддат тугайди. Унга кўра, президент Конгресснинг розилигисиз 60 кун давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши мумкин. 1 мартга келиб Трамп, шунингдек, америкалик қонун чиқарувчилар олдида амалда учта сценарий пайдо бўлади: операцияни давом эттириш учун Конгрессдан расмий рухсат сўраш, ҳарбий ҳаракатларни босқичма-босқич тўхтатишни бошлаш ёки мавжуд чекловларни четлаб ўтишга уриниб кўриш.
