«Уларга куёв, куёвга пул, менга уй керак бўлган»
Real Sanjik наркотикни отаси истеъмол қилганини айтди.
Санжар Каримовга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчига айтишича, тезкор тадбирда олинган наркотик модда «отасининг палтосидан чиққан».
«Отамда деменция касали бўлгани учун гиёҳванд моддаларни шифокор тавсияси билан истеъмол қиларди» деди у.
Суд мажлисида Санжар Каримов ва унинг адвокатлари Олимбоевлар иши бўйича муҳокама марказидаги уйни эгаларига қайтариш ҳақида ҳам айтиб ўтди.
