Трампга ўқ узилди!..

Трампга ўқ узилди!..

Трампни эвакуация қилиш пайтида Махсус хизмат «Ўқ узилди!» деб огоҳлантирган — Янги тафсилотлар

Вашингтонда АҚШ Президенти Дональд Трампни хавфсиз жойга олиб чиқиш пайтида Махсус хизмат ходимлари залда отишма бўлаётгани ҳақида бақириб огоҳлантирган. Бу ҳақда 25 апрель куни CNN телеканали Оқ уй матбуот пулига таяниб хабар берди.

Қотил йўқ қилинмаган, у қўлга олинди! Аввалроқ ҳужумчи ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, сўнгги маълумотларга кўра, жиноятчини тирик ҳолда қўлга олишга муваффақ бўлинган. Бу воқеанинг асл сабабчиларини аниқлашда муҳим бурилиш бўлиши мумкин.

Бутун ҳукумат хавф остида: Отишма бошланган вақтда меҳмонхонада нафақат Трамп, балки Вице-президент Жей Ди Вэнс ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг деярли барча аъзолари бўлган. Махсус хизматлар барча юқори мартабали амалдорларни зудлик билан эвакуация қилган.

«Трамп хавфсиз жойда. Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ҳам соғ-саломат», — дейилади нашрда.

Суиқасд излари ва шубҳали шахс: Дастлабки маълумотларга кўра, суиқасдда гумонланаётган шахснинг сиёсий қарашлари ва алоқалари ўрганилмоқда. Трампга нисбатан амалга оширилган ушбу навбатдаги ҳужум АҚШда сайловолди вазиятни кескинлаштириб юбориши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: