НОШУКУР ФАРЗАНДЛАРГА «МАТ»: 91 ЁШЛИ ОТАХОНДАН ТАРИХИЙ ҚАРОР!

НОШУКУР ФАРЗАНДЛАРГА «МАТ»: 91 ЁШЛИ ОТАХОНДАН ТАРИХИЙ ҚАРОР!

Дунё ташвиши, мансаб ва пул деб жигарбандидан воз кечганлар диққатига! Туркиялик Аҳмед Косе исмли 91 ёшли нуроний отахон фарзандларининг ношукурлигига шундай жавоб қайтардики, бу воқеа бутун ислом оламини лол қолдирди.

🏙 Шаҳардаги карьера отадан устунми?

Аҳмед отанинг фарзандлари катта шаҳарларда ўз ўрнини топишган, карьера қилишган. Аммо улар учун кексайиб қолган отага ғамхўрлик қилиш, қишлоқдаги файзли ота маконига қайтиш «оғирлик» қилди. Улар отанинг меҳридан кўра, шаҳарнинг ялтироқ ҳаётини устун қўйдилар.

🕌 «Меросхўрлар» учун кутилмаган зарба!

Ўз фарзандларидан меҳр кўрмаган отахон тушкунликка тушмади. У ўғиллари ўзидан кейин талашиб-тортишиб бўлишиб оладиган барча молу-мулкини — ерларини, уй-жойини сотувга қўйди. Натижада тўпланган маблағга нима қилди дейсизми? У ўз қишлоғига Аллоҳнинг уйини — муҳташам масжид қурдирди!

⚖️ Иброҳим Татлисасдан ҳам ўтиб тушган жасорат!

Вақтида машҳур хонанда Иброҳим Татлисас ҳам фарзандлари билан мерос можаросига борган эди. Аммо Аҳмед хожининг қарори анча юқори ва заковатлидир. У шунчаки жазоламади, у меросни садақаи жорияга айлантирди.

  • Фарзандлар нимани йўқотди? Бу дунёдаги тайёр меросни ҳам, отанинг розилиги орқали келадиган охират саодатини ҳам!

  • Отахон нимага эришди? Ўлганидан кейин ҳам тўхтамай бориб турувчи ажр-савобга!

«Парвардигорингиз фақат Унинг Ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онангизга яхшилик қилишингизни амр этди.» (Исро сураси, 23-оят).

📢 Хулоса:

Бу воқеа барча «карьера» деб ота-онасини унутганларга совуқ душ бўлиши керак. Отахон ўз пули билан жаннатдан қаср қуришни танлади, ношукур фарзандлар эса қуруқ қўл билан қолдилар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: