Эстонияда чўчқага тақлид қилиш чемпионти ўтказилди (Видео)
Иштирокчиларнинг маҳоратини махсус ҳакамлар ҳайъати — тажрибали чўчқачилик мутахассислари овознинг ўхшашлиги, баландлиги ва ижро маҳорати бўйича баҳолаб боришган.
Мусобақа якунида энг «овоздор» деб топилган ғолибга яримта чўчқа гўшти ва колбасалар тўплами мукофот сифатида топширилган.
Бундай ғайритабиий танловлар фақат Эстонияда эмас, балки Франциянинг Три-сюр-Баз шаҳрида ҳам ўтказиб келинади. У ерда бир неча ўн йилдан буён анъанавий чўчқалар фестивали доирасида шунга ўхшаш халқаро беллашувлар ташкил этилади.
