Кўринишидан муштдай бола. Лекин у ҳам қарибди!..
28 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Рашид Холиқов 53 ёшни қарши олди. У Тошкентнинг Чорсу ҳудудида туғилган бўлиб, оддий оилада вояга етган. Отаси муҳандис, онаси эса боғчада ошпаз бўлиб ишлаган.
Хонанданинг айтишича, унинг санъаткор бўлишига аввалига оиласи ҳам қарши бўлган. Шунга қарамай, у 1987 йилдан тўй хизматларида қўшиқ айта бошлаган. Кейинчалик “Шаҳло кўзли маликам” қўшиғи орқали кенг танилди.
Рашид Холиқов турмуш ўртоғи Саида билан тўй маросимида танишган. Уларнинг оиласида тўрт нафар фарзанд бор. Икки ўғли оила қурган ва фарзандли бўлган.
2013 йилда хонанда Бали оролида дам олиш вақтида ҳашарот чақиши сабаб оғир хасталикка учради. Бир неча ой даволанган санъаткор кейинчалик хорижлик шифокорлар ёрдамида соғайган.
Хонанда келинларига меҳрибонлиги билан ҳам танилган. У илк марта бобо бўлганида рафиқаси ва келинига қимматбаҳо автомобил совға қилгани айтилган.

2021 йилда Шавкат Мирзиёев томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган Рашид Холиқов ҳозир ҳам тўй ва корпоратив тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
