Оҳангаронда 14 ёшли қизларни олиб кетган ИИВ ходимига нисбатан текширув бошланди(видео)
Оҳангаронда 14 ёшли қизларни олиб қочган ИИВ ходими хизматдан четлатилди.
Маълумотларга кўра, ходим икки нафар вояга етмаган қизни машинасига ўтказиб, шаҳар ташқарисига олиб кетган ва ножўя ҳаракатлар қилишга уринган.
Машинадаги қизлардан бирининг акаси геолокация орқали синглисининг тоғли ҳудудда эканини аниқлаб, уларни топиб борган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган, деб хабар берди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти.
