Зарарли файлларни тарқатаётган фуқаро ушланди
Телеграмъда “АПК” дастурларни сотиб юрган йигит ушланди Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро ўзи яратган зарарли “АПК” дастурларини 100-300 минг сўм эвазига “Telegram” орқали 10 га яқин аккаунт фойдаланувчиларига сотган.
Мазкур шахс “Telegram” мессенжеридаги 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларнинг администратори ҳисобланиб, уларда “АПК” дастурларнинг имкониятлари тўғрисида постлар жойлаштирган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
