Америкаликларнинг ярмидан кўпи Трампнинг бир қатор ташаббусларига қарши чиқмоқда
Ipsos ўтказган сўровга кўра, респондентларнинг 68 фоизи банкнотлардаги Молия вазири имзосини Трамп имзоси билан алмаштириш таклифига қарши чиққан.

Шунингдек, 56 фоиз иштирокчи Оқ уйда бал зали қурилишига, 52 фоизи эса Арлингтон қабристони яқинида зафар аркаси барпо этилишига қарши эканини билдирган.
