Оқ уй Кубага нисбатан ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда — Politico
Оқ уй Кубага нисбатан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар сценарийларини ўрганаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда Politico манбаларига таяниб маълум қилинган.
Манбаларга кўра, муҳокамада “кинетик куч” — яъни ҳарбий чоралардан фойдаланиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ ҳозирча асосий устувор йўналиш дипломатик босим бўлиб қолмоқда.
Хусусан, Куба ҳукуматига нисбатан иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, шу жумладан иқтисодий тизимни ўзгартириш бўйича босим ўтказишга эътибор қаратилмоқда.
Расмий Вашингтон ҳозирча ҳарбий аралашув бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидламоқда, вазият эса дипломатия ва стратегик босим ўртасидаги мувозанат ҳолатида қолмоқда.
