БAA ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Бирлашган Араб Амирликлари ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ қайта очди ва илгари жорий этилган парвоз чекловларини бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси WAM давлат ахборот агентлигига таяниб хабар берди.
Идора маълум қилишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий мониторинг олиб борилмоқда. Қарор эса вазият ва хавфсизлик шароитлари ҳар томонлама баҳоланганидан сўнг қабул қилинган.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди. Чекловлар, жумладан, дрон ҳужумлари хавфи туфайли жорий қилинган.
Ҳозирда томонлар ўртасида сулҳ амал қилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп музокаралар якунига қадар ушбу сулҳ муддатини узайтирганини маълум қилган.
20 апрель куни Россиянинг Росавиацияси ҳам БAAга парвозларга қўйилган чекловларни бекор қилган эди.
