Энди буларники ёмон даҳшатли тус ола бошлади!..
Шунингдек, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари украиналик жангарилар фойдаланаётган транспорт инфратузилмаси объектларини ҳам йўқ қилди.
Россия ҳарбий хизматчилари Украина Қуролли Кучлари манфаатлари йўлида фойдаланилаётган ўқ-дори омборлари ва транспорт инфратузилмаси объектларига зарба берди. Бу ҳақда 4 май куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «МАКС» мессенжерида маълум қилди.
«Украина Қуролли Кучлари манфаатлари учун фойдаланилаётган транспорт инфратузилмаси объектларига, ўқ-дори омборларига, учувчисиз учиш аппаратларини сақлаш ва учиришга тайёрлаш жойларига талафот етказилди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Россия армияси 142 та ҳудудда Украина қуролли тузилмалари ва хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинчалик жойлашиш пунктларига ҳам зарбалар берган.
Жанговар вазифаларни бажаришда:
-
Зарбадор дронлар;
-
Ракета қўшинлари;
-
Артиллерия;
-
Оператив-тактик авиация иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2 май куни Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги Мирополье аҳоли пунктини назорат остига олгани хабар қилинган эди.
