Агар кимида ким бурнини тиқса, онасини уч қўрғонидан кўради!

Агар кимида ким бурнини тиқса, онасини уч қўрғонидан кўради!

🇮🇷 Эрон Ҳурмуз бўғози ишига АҚШнинг ҳар қандай аралашувини сулҳни бузиш деб ҳисоблайди

Теҳронда Трампнинг «кемаларни қутқариш» ҳақидаги сўзларини сафсата деб аташмоқда.

Американинг Ҳурмуз бўғози иш тартибига аралашуви сулҳнинг бузилиши сифатида баҳоланади. Бу ҳақда 4 май куни Эрон парламентининг миллий хавфсизлик бўйича комиссияси раҳбари Иброҳим Азизий баёнот берди.

«Американинг Ҳурмуз бўғозидаги янги денгиз тартибига ҳар қандай аралашуви сулҳни бузиш деб қаралади», — деб ёзди у ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Азизийнинг таъкидлашича, на Ҳурмуз бўғози ва на Форс кўрфази АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сафсатадан иборат постлари орқали бошқарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 3 май куни Оқ уй раҳбари Ҳурмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни озод қилишга қаратилган «Озодлик» (Freedom) операцияси ўтказилишини эълон қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: